Fiat Chrysler Automobiles (FCA) компанияси Google билан ҳамкорликда ўзининг Uconnect номли ахборот тизимини такомиллаштириб, Android 7.0 базасида унинг янги версиясини яратиш мақсадида, деб хабар бермоқда Terabayt сайти.
Нашрнинг қайд этишича, Android платформасида яратилган автомобилларга мўлжалланган янги тизим шу ҳафтада Лас-Вегас (АҚШ, Невада) шаҳрида ўтказиладиган CES 2017 кўргазмаси доирасида омма эътиборига ҳавола этилади.
Uconnect ва Android бирлашуви автомобил учун смартфонлардаги иловалар билан бутунлай мос келадиган янги тизимни яратишга имконият яратади. Мисол учун буларга Google Maps харита хизмати ва Google Assistant ёрдамчисини киритиш мумкин.
Android 7.0 базасида яратилган илк авто-тизим Chrysler 300 автомобилига ўрнатилган 8,4 дюймли экранда намойиш этилади. Бундай ҳамкорлик иккала томон учун манфаатли: агар бу орқали Fiat мижозларга энг илғор ахборот тизими билан қувватланган уловларни таклиф этса, Google автомобилсозлик соҳасига янада чуқурроқ кириб боради, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади