Тошкент чорраҳаларига кузатув камераларининг ўрнатилиши жарима майдончаларида жой етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-12-2014 | 18:37 ZAMIN.UZ / Авто / 19 Декабр 2014 года
1 525

Тошкент чорраҳаларига кузатув камераларининг ўрнатилиши жарима майдончаларида жой етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин

Тошкент чорраҳаларига кузатув камераларининг ўрнатилиши жарима майдончаларида жой етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкин

Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрининг энг гавжум чорраҳаларига видеокузатув камераларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда. “Podrobno.uz”нинг қайд этишича, истиқболда бу ҳаракат бошқа бир муаммога – жарима майдончаларининг қоидабузар ҳайдовчиларнинг машиналари билан тўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида автомобиллар учун саккизта жарима майдончаси ишлаб турибди. Шаҳар ҳокимлиги эса Тошкентнинг маълум туманларида қўшимча майдончаларни қуриш масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Асомиддин Тожиевнинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда янги жарима майдончаларини қуриш учун мос жой қидирилмоқда. Дастлабки босқичда бундай майдончалар сонини 11тага етказиш кўзда тутилган.

Тожиевнинг сўзларига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманида бирорта ҳам жарима майдончаси йўқ. Агар майдончалар ҳақиқатан ҳам тўлиб кетса, кўп қаватли автотураргоҳларнинг баъзи қаватларидан фойдаланиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru