Нигора Каримбоева: "Хунуксан, сендан актриса чиқмайди, дейишганди" » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Нигора Каримбоева: "Хунуксан, сендан актриса чиқмайди, дейишганди"

Нигора Каримбоева: "Хунуксан, сендан актриса чиқмайди, дейишганди"

Актриса ва телебошловчи Нигора Каримбоева кино ва телевидение соҳасидаги ва устоз сифатидаги фаолияти ҳақида “Бекажон” газетасига берган интервьюсида сўзлаб берди, дейилади "Даракчи" нашрида.

Актриса институтга қабул қилиниши билан боғлиқ айрим қийинчиликларни қуйидагича хотирлади:

— Ўша пайтда 16 ёшда эдим. Жуда қаттиқ хафа бўлганимдан йиғлаб юборганман. Чунки, отам қаршилик қилганига қарамай, онам билан яширинча борган эдим. Имтиҳонда ўтирган ҳакамлардан бири “Сенда актрисалик қобилиятини кўрмадим”, деб юзимга айтган. Тўғрироғи хунуккина экансан”, деган. Жуда ёмон ҳолатга тушганман ўша пайт. Онам кулгуга олиб, “Ранжима, ялмоғиз кампирларни ҳам кимдир ўйнаши керак”, деб кўнглимни кўтарган. Буни қарангки, институт бўйича ўша йили энг юқори балл тўплаб, давлат гранти асосида ўқишга кирганман.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru