Billboard Music Awards анжуманида Адель бош соврин соҳибаси бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Billboard Music Awards анжуманида Адель бош соврин соҳибаси бўлди

Billboard Music Awards анжуманида Адель бош соврин соҳибаси бўлди

Британиялик қўшиқчи Адель Billboard Music Awards мусиқий мукофот топшириш маросимида бош соврин - "Йилнинг энг яхши артисти" учун мукофотни қўлга киритди. 24-марта ўтказилган нуфузли мукофотни топшириш маросими 22 май куни Лас-Вегасда (Невада штати) бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Гастроль сафарлари сабаб мазкур маросимда иштирок эта олмаган Аделнинг саккизта мукофотга номзоди қўйилган. Адель шулардан бештасини қўлга киритди, у "Энг яхши аёл қўшиқчи" ва "Billboard 200 чартининг энг яхши альбоми" йўналишида ҳам ғолиб бўлди. "Billboard 200 чартининг энг яхши альбоми" мукофоти британиялик қўшиқчининг ўтган йили энг кўп сотилган "25" пластинкаси учун берилди.

Номзодлар сони бўйича The Weeknd (Канада) рекорд натижа қайд этди, мукофотни қўлга киритганлар орасида ҳам унинг ўзи биринчиликни қўлга киритди. У 19та йўналишдаги мукофотдан саккизтасига сазовор бўлди.

"Энг яхши эркак қўшиқчи" йўналишида канадалик Жастин Бибер ғолиб бўлиб, у ўз ватандоши Дрейк, Эд Ширан, Фетти Вапани ортда қолдирди. Фетти Вапа "Энг яхши янги артист" йўналишида ғалаба қозонди. Ёш юлдуз Тейлор Свифт учун эса бу маросим кутилганидек натижа бермади, у саккизта номзоди қўйилган йўналишдан фақат биттасидагина етакчилик қилиб, "Энг яхши гастроль сафарлари учун" совринига эга бўлди.

"Энг яхши дуэт ёки гуруҳ" йўналишида эса мукофот Британиянинг One Direction жамоасига топширилди. "Энг яхши рок қўшиқчи" йўналишида биринчилик "Twenty One Pilots"га насиб этди, уларнинг Blurryface пластинкаси "Йилнинг энг яхши рок альбоми" бўлди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru