Тошкент шаҳрида “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали ниҳоясига етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-06-2016 | 15:12 ZAMIN.UZ / Маданият / 10 Июн 2016 года
1 080

Тошкент шаҳрида “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали ниҳоясига етди

Тошкент шаҳрида “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали ниҳоясига етди

Жорий йилнинг 6-9- июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Бу ҳақда "Popcorn.uz" хабар бермоқда.

Фестивал давомида Республика тарғибот гуруҳлари томонидан Тошкент шаҳрида турли хил лойиҳалар амалга оширилди. Унда 137 та тадбир ташкил этилиб, жами 123 500 нафар ёшлар иштирок этишди.

Куни кеча мазкур ёшлар фестивалининг якуний гала-концерти “Туркистон” санъат саройининг ёзги биносида 3 000 нафар ёшлар ҳамда Республикамизнинг таниқли ва ёш эстрада хонандалари иштирокида ўтказилди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru