Муниса Ризаева орзусидаги турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклигини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Муниса Ризаева орзусидаги турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклигини айтди

Муниса Ризаева орзусидаги турмуш ўртоғи қандай бўлиши кераклигини айтди

Хонанда Муниса Ризаева “Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасида иштирок этди ва ўз ҳаётий қарашлари ҳамда орзулари ҳақида қисқача гапириб ўтди.

“Агар севиб қолсам, муносабатимни биринчи бўлиб изҳор қилишдан уялмайман. Аксинча, кўнглим бўлмаган одамга сени севмайман, деб айтишдан қўрқмайман”,—дейди хонанда севги борасида фикр юритар экан.

Шунингдек, Муниса тасаввуридаги оилавий сурат ҳақида шундай дейди:

“Турмуш ўртоғим гавдали, келишган йигит бўлишини орзу қиламан. Худо хоҳласа, уч ўғил, икки қизимиз бўлади. Мен ўша пайтда ҳам ишбилармон аёл бўлиб юрсам керак”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru