Шоҳруҳхон: “Салом озодлик”. Юлдузли жуфтликнинг севгиси якун топдими? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Шоҳруҳхон: “Салом озодлик”. Юлдузли жуфтликнинг севгиси якун топдими?

Шоҳруҳхон: “Салом озодлик”. Юлдузли жуфтликнинг севгиси якун топдими?

Хонанда Шоҳруҳхон ўзининг Instagram`даги саҳифасига мухлислари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган суратни жойлади. Суратда қоқ ўртасидан бўлинган юракни йигит ва қиз кўтариб кетаётгани тасвирланган. Хонанда суратга “Салом, озодлик” дея изоҳ қолдирди.

Мазкур сурат хонандани ижтимоий тармоқ орқали кузатиб бораётган интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Шоҳруҳхон: “Салом озодлик”. Юлдузли жуфтликнинг севгиси якун топдими?

Шоҳруҳхон: “Салом озодлик”. Юлдузли жуфтликнинг севгиси якун топдими?

Кимдир хонанданинг оиласига путур етганини таъкидласа, бошқалар буни “шунчаки пиар” дея изоҳламоқда.

Хонанда бироз муддатдан сўнг иккига бўлинган юрак тасвирини ўз саҳифасидан ўчириб ташлади ва унинг ўрнига рус шоири Михаил Лермонтовнинг сўзлари ёзилган суратни жойлади: "Мен бутун дунёни севишга тайёр эдим, мени ҳеч ким тушунмади ва мен нафратланишга ўргандим".

Мазкур сўзларга жавобан хонанданинг ҳамкасби Шаҳзода "Нафратланишга ўрганиў жуда осон, севишдан тўхтаманг", дея маслаҳат берди.

Бироқ, Шоҳруҳхон ва Асалнинг шахсий саҳифасидан уларнинг аксарият бирга тушган суратлари ўчириб юборилган. Асалнинг Instagram`даги саҳифасида Шоҳруҳхон билан бирга тушган биронта ҳам сурат қолмаган. Бу ҳолат эса миш-мишларни тобора авж олдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳхон ва Асал 5 июнь куни бўлиб ўтган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru