Актёр ва тақлид устаси Шерзод Сайдиалиев (Шерзод Бин) илк бор ўзини режиссёр сифатида синаб кўрмоқда. Бугун, 23 сентябрь куни Шерзод Сайдиалиевнинг илк фильми “Қайсар ошиқлар” картинаси томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Тақдимот маросими Алишер Навоий номидаги киносаройи ҳамда “Киночилар уйи”да бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар берди.
Фильмда бош ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Элёр Носиров, Лола Элтоева, актёрлар Муҳаммадисо Абдулҳаиров, Асал Шодиева, Шерзод Сайдиалиев, Жаҳонгир Тўлқинов ижро этишган.
Аслида фильмнинг ишчи номи “Учрашгунча” деб номланган эди.
Шерзод Сайдиалиев илк бор ўзини режиссёр сифатида синаб кўрмоқда. Ўз фильмида ҳам роль ўйнаш, ҳам режиссёрлик қилиш осон иш эмас, албатта. Иш бор жойда камчилик ҳам бўлади, деганларидек, янги фильм ҳам камчиликлардан ҳоли бўлмаслиги аниқ. Аммо мазкур картина ўзбек кино санъатида керагидан ортиб кетган “хонтахта” фильмлар қаторидан жой олмайди, деб умид қиламиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди