Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 17 декабрь, шанба куни Туркманистон пойтахти Ашхободда концерт дастурини тақдим этди. Бу ҳақда Atavatan Turkmenistan нашри хабар бермоқда.
Концерт Ашхободдаги 10 минг томошабинга мўлжалланган Қишки спорт турлари саройида бўлиб ўтган.
Хабар беришларича, Озодбек Назарбеков концерт давомида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сўзи ва мусиқаси билан ёзилган қўшиқни ҳам куйлаб, «томошабинларнинг катта олқишига сазовор бўлган».
Instagram’да Озодбек Назарбековнинг Туркманистондаги концертидан видеопарчалар эълон қилинган.
«Юқори ҳароратда саҳнада! Соғлиғининг ёмонлашгани, касаллик ҳам санъаткорнинг концертига тўсқинлик қила олмади!», — деб ёзади Instagram’даги @fattohhoncom саҳифаси. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади