Ирина Шейк Роналду билан ажрашгач семириб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ирина Шейк Роналду билан ажрашгач семириб кетди

Ирина Шейк Роналду билан ажрашгач семириб кетди

Россиялик модель Ирина Шейк Париждаги Givenchy модалар уйидаги намойишга бироз семирган ҳолда ташриф буюрди. Унинг иккинчи бағбақаси ҳам пайдо бўлган. Бу ҳақда «Nur.kz»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Афтидан, севгилиси Криштиану Роналду билан ажрашиш модель учун оғир кечган кўринади, деб ёзади «Комсомолская правда».

Шейкнинг намойишдаги либоси ҳам у орттирган ортиқча килограммларни яшира олмади. Олдинроқ Ирина Шейк Роналду билан ажрашгач кўпроқ овқат ея бошлаганини маълум қилганди.

Ирина бородин нони, помидор ва колбаса бўлагидан иборат бутербродни хуш кўради. Супермодель грек ва грузин ошхонасини ҳам ёқтиради. Россиялик модель ўз овқатлари суратларини тез-тез Instagram орқали чоп қилиб туради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru