“Ўзбекнаво”: Жонли куйламаганга лицензия йўқ! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-07-2015 | 00:36 ZAMIN.UZ / Маданият / 20 Июл 2015 года
1 149

“Ўзбекнаво”: Жонли куйламаганга лицензия йўқ!

“Ўзбекнаво”: Жонли куйламаганга лицензия йўқ!

Бундан кейин қўшиқни жонли ижро эта олмайдиган хонандалар “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан лицензия олмаслиги мумкин. Бу ҳақда бирлашма АКТ ва матбуот хизмати бош мутахассиси Азизбек Турдиев баёнот берди, деб ёзмоқда Kun.uz.
“Яқинда маънавият кенгаши дарсларига келмаган, бироз нописанд муносабатда бўлаётган санъаткорлардан уч нафарининг лицензиясини муддатдан олдин амал қилишини тўхтатдик. 10 нафар санъаткорга қаттиқ огоҳлантириш бердик, – унинг сўзларини келтиради “Даракчи” газетаси. – Бундан аввал лицензия дискда ёзилган қўшиқларни эшитиб, аммо хонанданинг ўзини кўрмасдан туриб берилаверган. Энди бундай тартибларга чек қўйилади. Янги тартибга кўра, қўшиқ айтиш учун рухсатнома олмоқчи бўлган киши келиб бирлашмага мурожаат қилади. Комиссия аъзоларига қўшиқни жонли айтиб беради. Устозлар ижодидан жонли ижро қилиб бергач, лицензия олиши мумкин. Эндиликда концерт тақдим этиш учун йилига бир марта бериладиган лицензия учун ҳам алоҳида талаб қўйилади: камида 60 фоиз жонли ижро қила олсагина, лицензия берилади. Энди 100 фоиз фонограмма билан мухлисларни алдашга йўл қўйилмайди”.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru