date
views 470

Саккиз маротаба тезликни оширган қарздорнинг автомашинаси хатланди

Саккиз маротаба тезликни оширган қарздорнинг автомашинаси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида, қарздорларга тегишли 72 та автотранспорт воситалари топилиб, жарима майдончаларига жойлаштирилган.

Мисол учун, бюронинг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувидаги, автотранспортни бошқаришда белгиланган тезликни оширганлиги сабабли қарздор Н.Каримовдан жами 4 млн. 575 минг сўм жарима ундириш тўғрисидаги 8 та ижро ҳужжати бўйича унга тегишли “Cobalt” русумли автомашина мазкур рейд давомида топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ўрганиш давомида қарздорнинг банк фойдасига 85,9 млн. сўм кредит қарзи ҳамда суғурта компанияси фойдасига 77,5 млн. сўм қарзи борлиги аниқланган.

Мазкур автомашинани аукцион савдосига чиқариш чораси кўрилмоқда.

Бу борада тадбирлари давом эттирилмоқда.

МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саккиз маротаба тезликни оширган қарздорнинг автомашинаси хатланди