date
views 158

Кредит ундируви қарздорнинг чойхонасига қаратилди

Кредит ундируви қарздорнинг чойхонасига қаратилди
Мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитини яратишга кенг имкониятлар яратилган бўлиб, банклар томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар тақдим этиб келинмоқда.

Мазкур олинган кредит пулларини ўз вақтида қайтариб бориш банклар самарадорлигини янада мустаҳкамлайди.
Бироқ, берилган имкониятдан оқилона фойдаланмай, ўз вақтида кредит пулларини сўндирмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 26.03.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздорлар “РҚБ” МЧЖдан ундирувчи АТ “Халқ банки” фойдасига 475 млн. 680 минг сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаров мулки ҳисобланган, Сирдарё тумани, Пахтакор маҳалласида жойлашган, 1,3 млрд. сўмга баҳоланган чойхона биноси хатланган.

Натижада, чойхонадан ажралишни истамаган қарздор кредит қарзини тўлиқ тўлаб берган. Шунингдек, қарздорлик сабаб юзага келган жами 9,5 млн. сўм ижро йиғимини ҳам тўлайдиган бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кредит ундируви қарздорнинг чойхонасига қаратилди