
“Пахтакор” президентининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Максим Шацких, ўзи бир вақтлар Қозоғистоннинг “Астана” жамоасида ўйнаган, Sports24.kz сайтига берган эксклюзив интервьюсида “Рома” жамоасида тўп суриб келаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ва украиналик Артём Довбик ҳақида фикр билдирди.
— Ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродов феврал ойида “Рома”нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди, украиналик Артём Довбик эса март ойида А Сериясида ойнинг футболчиси бўлди. Балки жамоа икки марказий ҳужумчи билан ўйнаши керакдир? Ҳозирги футболда бу мумкинми?
— Буни мураббий ҳал қилади. Икки ҳужумчи билан ҳам, учта билан ҳам ўйнаш мумкин. Бу муаммо эмас. Лекин, менимча, “Рома”даги схема ва тактик қарорлар бир ҳужумчи билан ўйнашни назарда тутади. Шунинг учун Раньери Довбик ва Шомуродовни навбатма-навбат майдонга туширяпти.
— Уларнинг ўйин услубида қандайдир ўхшашлик борми?
— Ҳа, бор. Кам-кам фарқлар бор. Довбик, эҳтимол, бироз кучлироқ. Лекин ўйин сифати бўйича улар бир-бирига ўхшаш. Шунинг учун уларни бир вақтда жамоага қўшишмайди. Лекин бу, менимча, айнан шу сабабдан эмас, балки “Рома” бир ҳужумчи билан ўйнаётгани учун. Улар бир-бирига тенг ўрнини босувчи футболчилар.
— Шомуродов “Рома” билан камроқ фойда келтирадиган шартнома тузгани айтилмоқда.
— Ҳа, мен ҳам ўқидим. Лекин “Рома” – бу охирги клуб эмас. Европа футболида ўз ўрнига эга.
— “Рома”да Раньери ўрнини Стефано Пиоли эгаллаши мумкин дейишяпти. Бу ҳақда нима дейсиз?
— Рим жамоаларидан “Лацио” аллақачон тўхтаб қолди. “Рома” ҳам кўпинча суст ўйнамоқда. Моуриньони ҳам чақиришган, аммо улар А Сериясининг кучли учлигидан ҳали ҳам узоқ. Балки ўзгариш бўлар. Агар “Рома” раҳбарияти ўзгариш истаса, демак, амбициялари бор.
— Довбик ўз даражасини кўрсатмоқда. Ўтган мавсум Ла Лигада ойнинг ўйинчиси бўлди, голлар бўйича етакчи эди. Энди эса А Сериясида ой футболчиси.
— Унда потенциал бор, маҳорат ва мотивация бор. У ҳар бир ўйинда ўзини кўрсатмоқчи. “Рома”га келдим ва қоламан деб ўйламаслиги керак. Янги ва юқори даражадаги клубга ўтишни исташ мумкин. Асосийси – мотивация!
— Масалан, “Бавария”га ўтиш?
— Ҳа, нега йўқ? Улар кузатилаётган футболчилар. Шомуродов ҳам, Довбик ҳам. Ёши ҳам яхши. Довбик бироз ёшроқ, лекин иккаласи ҳам футбол учун яхши ёшда.
— “Барселона” ҳақида нима дейсиз?
— “Барселона”га, эҳтимол, йўқ.
— Балки “Ювентус”?
— Ҳа-ҳа, мумкин. Ёки Испаниядаги даражаси юқорироқ жамоалар – “Валенсия”, “Атлетико”.
— “Валенсия”да Роналду ўзгаришлар қилади, шунинг учунми?
— Ҳа, “Валенсия”да катта ўзгаришлар бўлади. Роналду клубни сотиб олмоқчи. Аммо, энг муҳими, футболчига мос мураббий ва жамоа топиш. Бу жуда муҳим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!