date
views 14 074

1 майдан Ўзбекистонда электр энергияси учун янги тарифлар амалга киритилади

1 майдан Ўзбекистонда электр энергияси учун янги тарифлар амалга киритилади
Ўзбекистонда электр энергияси учун тўлов тартибида мухим ўзгаришлар кутиляпти. Вазирлар Маҳкамасининг 194-сон қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун янги тарифлар амалга киритилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги расман маълум қилди.

Тарифлар нега ўзгарди?
Бу қарор Президент топшириғи асосида ишлаб чиқилган бўлиб, аҳоли учун енгиллик яратиш мақсадида жорий қилинди. Илгарироқ 1 апрелдан бошланиши керак бўлган нархлар ошиши 1 майга сурилди, шу билан бирга янги, аҳоли манфаатига мослаштирилган тўлов миқдорлари белгилаб берилди.

Янги нархлар қандай бўлади?
Энг асосий янгилик — 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача бўлган янги истеъмол тоифаси жорий этилаётгани. Яъни:
  • 200 кВт соатгача — базавий тариф
  • 201 дан 500 кВт соатгача — 800 сўм (илгари бу миқдор 900 сўмдан 1000 кВт соатгача бўлган учун тўланган)

Шу тариқа, ўртача ойига 500 кВт соат энергия ишлатадиган хонадон мисолида:

Яъни, умумий тўлов ўзгармайди, аммо тариф тизими қайта шакллантирилди: базавий нормага 30 минг сўм қўшилди, лекин 201–500 кВт оралиғида 100 сўмлик енгиллик берилди.

Бошқа ўзгаришлар ҳам бор
Янги қарорга кўра, электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майда қайта кўриб чиқилади. Индексация инфляция даражасидан келиб чиқиб, 10%дан ошмаслиги белгиланган.

Энергия ресурслари бўйича нархлар ошишига қарамай, ҳукумат аҳоли учун мўътадил ва адолатли тариф тизимини йўлга қўймоқда. Энг кўп ток ишлатадиган тоифадаги хонадонларга ҳам нархлар “осмонга отилиб кетмасдан” ҳисобланган. Энди эса ток сарфини режали қилиб, маблағни тежаш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият