
“Реал” ва Хорватия терма жамоаси афсонаси Лука Модрич Англия Чемпионшипида иштирок этувчи “Суонси” клуби хўжайинларидан бирига айланди, деб swanseacity.com хабар берди.
«Бу ажойиб имконият. «Суонси» ўзига хос, ажойиб мухлислар базасига эга клуб. Мен клуб билан энг юқори даражадаги ўйин тажрибамни баҳам кўришим мумкинлигига ишонаман. Менинг мақсадим клубнинг ўсишини ижобий тарзда қўллаб – қувватлаш ва ажойиб келажакни қуришга ёрдам беришдир», — деди Модрич.
Айни пайтда “Суонси” 42 турдан сўнг Чемпионшипда 12-ўринда турибди (54 очко). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар