date
views 1 911

“Реал”да катта ўзгаришлар? Винисиус кетса, Холанд келади – Мбаппе қанотга ўтади

“Реал”да катта ўзгаришлар? Винисиус кетса, Холанд келади – Мбаппе қанотга ўтади
Испаниянинг амалдаги чемпиони “Реал” жорий мавсум ички чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам кутилган даражада ҳаракат қилмаяпти. Хусусан, Чемпионлар лигасида “Арсенал”га қарши ўйин мадридликларнинг заиф томонларини янада аён қилди.

Клуб раҳбарияти эса вазиятни тубдан ўзгартиришга бел боғлади. Асосий ўзгаришлар эса ҳужум чизиғида бўлиши кутилмоқда.

Винисиус кетса – Холанд келади
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, Саудия Арабистонининг юқори даражадаги расмийлари “Реал”нинг бразилиялик юлдузи Винисиус Жуниорга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унинг вакиллари билан музокаралар қизғин паллага кирган.

Мадридликлар эса бу эҳтимолий кетишга тайёр. Улар Винисиуснинг ўрнини “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд билан тўлдирмоқчи. Агар бу трансфер амалга ошса:
  • Ҳужум маркази — Холанд;
  • Мбаппе — ўзи ёқтирган чап қанотга ўтади (Винисиус ўрнига).

Холанднинг ўрнини ким босади?
“Сити”да эса Холанд кетса, унинг ўрнини тўлдириш масаласи муҳокама қилинмоқда. Қишки трансферлардан бири — мисрлик Умар Мармуш Пеп Гвардиолани мамнун қилган ҳолда ишончни оқлаяпти.

Бошқа тарафдан, ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов эса охирги пайтда асосий таркибдан четлатилгани кузатиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Холанд Ҳусановни “Ланс”дан келганидан бери самимий қарши олган футболчилардан бири сифатида қайд этилган.

“Манчестер Сити” Рейндресга жиддий қизиқмоқда
“Шаҳарликлар” ёзги трансферда ҳам фаол бўлади. Улар Нидерландиянинг “Милан” клубида тўп сураётган Тижани Рейндресга кўз тикишган. Унга:
  • Илкай Гюндоғаннинг ёши ўтиши сабаб;
  • Ўрнини босувчи ярим ҳимоячи сифатида қаралаяпти.

“Милан” Рейндресни 65 миллион еврога баҳолаяпти, ва “Сити” бу нархга тайёр. Унинг ўзи ҳам буни карерасидаги навбатдаги босқич деб ҳисоблаяпти.

Кайл Уокер фақат ўтмишда қоладими?
“Сити”нинг собиқ сардори Кайл Уокер қишки трансферда “Милан”га ижарага берилган эди. Манбаларга кўра:
  • У 34 ёшда ва Манчестерга қайтишни истамаяпти;
  • Унинг шартномаси 30 июн куни тугайди;
  • “Сити” унинг ўрнига янги ҳимоячи изламоқда.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, “шаҳарликлар” Уокерни эркин агент сифатида кетишига қарши эмас.

Европада ёз тез, катта трансферлар билан келади
Жаҳон футболида ёзги трансферлар даври ҳар доим драматик ва сенсацияларга бой бўлади. Винисиус, Холанд, Рейндрес, Уокер ва бошқа юлдузларнинг тақдири яқин ҳафталарда маълум бўлади.

“Реал” ва “Сити” каби клублар эса янги мавсумни тузилиш давридек қабул қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал”да катта ўзгаришлар? Винисиус кетса, Холанд келади – Мбаппе қанотга ўтади
-->