
Фото: Видеодан кадр
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро ўзининг бошқарувидаги Spark автомашинасини 23 март куни 16 ёшли қизга топширади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, машинага ҳайдовчининг ўрнига қизи, олд ўриндиққа эса машина эгаси ўтирган. Машинанинг орқа ўриндиғида эса қизнинг онаси ва 10 ёшли синглиси бўлган.
16 ёшли қиз автомашинани ички йўлда бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ўнг томонга бурилаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўн томонидан оқиб ўтувчи Андижон каналига тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида қизнинг онаси ва синглиси нафас йўлига сув тиқилиш ташхиси билан вафот этган. Ҳайдовчи ва отаси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.