Тадқиқот: Одамларнинг учдан бир қисми учун смартфон ота-онадан муҳимроқ бўлиб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
10-06-2016 | 14:13 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 10 Июн 2016 года
479

Тадқиқот: Одамларнинг учдан бир қисми учун смартфон ота-онадан муҳимроқ бўлиб чиқди

 Тадқиқот: Одамларнинг учдан бир қисми учун смартфон ота-онадан муҳимроқ бўлиб чиқди

Вюрцбург университети ва Ноттинҳэм-Трент университети мутахассислари янги тадқиқот ўтказишди. Унга кўра сўроқ қилинганларнинг 29 фоизи учун смартфон ота-она ва яқин дўстларидан муҳимроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақида "Каспийский лабараторияси"нинг блогида маълум қилинган, дейилади "Кун" нашрида.

37,4 фоиз респондентлар смартфон улар учун яқин дўстларидек муҳим аҳамият касб этишини тан олишган. Мобил қурилманинг фақат зарур пайтларда кераклигини тадқиқотнинг 16,7 фоиз иштирокчилари қайд этишган.

Сўров қатнашчиларининг 1,1 фоизи смартфонни "ҳаётдаги энг муҳим нарса" деб тан олишган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru