Мунажжим: Муҳаббат бобида ким мажнун-у, ким фарҳод? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-07-2016 | 16:56 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 17 Июл 2016 года
1 118

Мунажжим: Муҳаббат бобида ким мажнун-у, ким фарҳод?

Мунажжим: Муҳаббат бобида ким мажнун-у, ким фарҳод?

Мунажжимлар сизнинг буржингиз ҳақида нима дийди? Сиз мажнунмисиз ёки Фарход?

ҚЎЙ

Қўй жимгина ва пинҳона севади. У изҳорни иложи борича, ортга сураверади. Мабодо атрофда рақиблар пайдо бўлса, секин отини қамчилайди ва муҳаббатини ошкор этиб, унинг учун кураша бошлайди.

БУЗОҚ

Бузоқ ошиқлик бобида Мажнун бўлади. Унинг севгилиси тамоман унга тегишли бўлиши ва итоат этиши керак. Ундан қутулиш эса, осон эмас. Бузоқларга рад жавобини берсангиз ҳам, балога қоласиз.

ЭГИЗАКЛАР

Эгизаклар юракдан севадилар. Улар ҳам муҳаббат бобида Мажнундан қолишмайдилар-у, эрталаб кимнингдир куйида адо бўлаёзган Эгизаклар кечга бориб, бошқасининг ҳажрида ёниши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА

Қисқичбақалар муҳаббат бобида ўта эҳтиёткор. Улар етти ўлчаб, бир кесадиганлар хилидан. “Унга севги изҳор қилсам-у, севгимни мазах қилса-чи”, деган гумонлар билан ҳадиксираб юраверадилар. Агар уларнинг севгисини қабул қилишса борми, у севгилисининг ҳаётини романтикага айлантиради.

АРСЛОН

Арслонлар ўз маъшуқаларини қаттиқ севишса-да, улар учун унчалик жон куйдиришмайди. Арслон учун ўзининг жони азизроқ ва буни унинг муҳаббати ҳам яхши билиши керак. Акс ҳолда муносабатлар узоққа чўзилмайди.

ПАРИЗОД

Паризодлар илк ва сўнгги маротаба севиб қоладилар. Улар муҳаббат бобида ўта содиқ ва жонкуяр кишилардир. Агар муҳаббатини қабул қилишмаса, Паризод истаганча кутиши ва севишда давом этиши мумкин.

ТАРОЗИ

Тарозилар романтик бўлганлари сабабли, бировга кўнгил қўйишни ҳам бир санъат деб биладилар. Тарозилар севгилисини қизил атиргуллар ва эҳтиросли шеърлар билан сийлайди. Бироқ бу эҳтиросларнинг умри қисқа бўлади. Сизга ёзилган шеърлари эртага яна шундай ҳаяжон билан бошқасига битилиши мумкин.

ЧАЁН

Чаён ўзини севдиришга устаси фаранг. Бироқ чўққи забт этилгач, уни яна атрофда бошқа чўққиларнинг оҳанграбоси торта бошлайди. Уни кўпинча мағрур аёлларгина адо қила олиши мумкин.

ЎҚОТАР

Ўқотарлар, муҳаббат ўтида куйиш умуман фойдаси йўқ бир иш, деб биладилар. Хўш, бундан нима наф? Аввал у мени севишини айтсин, кейин мен ўйлаб кўраман, деб ҳисоблайдилар.

ТОҒ ЭЧКИСИ

Тоғ эчкилари одатда, юрак билан эмас, ақл билан севадилар. Улар танлаган объект ҳар томонлама талабга жавоб бериши керак. “Муҳаббатнинг кўзи кўр” ибораси асло улар учун эмас. Шунингдек, севдиришнинг ҳам кўпинча уддасидан чиқа оладилар.

ҚОВҒА

Қовғаларнинг муҳаббати худди онанинг боласига бўлган меҳрига монанддир. Улар ўз муҳаббатининг доим кўнглига қарайдилар ва асраб-авайлайдилар. Мабодо рад жавобини олсалар, буни ҳам тўғри тушунадилар.

БАЛИҚ

Балиқларнинг муҳаббати забт этиб бўлмас чўққига ўхшаши керак. Улар уни узоқдан азобланиб севиб, яна роҳатланадилар ҳам. Уларнинг муҳаббати пок ва кўпинча қалбларида бўлади. Унга яқинроқ келгач эса, муҳаббатнинг сўниши ҳам ҳеч гап эмас.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru