Покистоннинг йирик кинотеатрлари мамлакат қуролли кучлари билан бирдамлик рамзи сифатида ҳинд фильмлари намойишини ман этди. Тақиқ пойтахт Исломобод ва Карачи, Лаҳор шаҳарларида жорий этилди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.
Кинозаллар тармоқлари ва алоҳида кинотеатрлар ҳинд фильмларини камида бир неча ҳафта ёки икки давлат ўртасидаги муносабатлар изга тушмагунича кўрсатмасликларини маълум қилди. Айни пайтда, кинотеатрлар эгалари ушбу қарордан молиявий жиҳатдан зарар кўриши мумкинлигини яширмаяпти — Болливудда ишлаб чиқарилган фильмлар Покистонда жуда оммалашган. Мамлакат киносаноати қўшни давлат билан рақобатлашишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча бунинг уддасидан чиқолмаяпти.
Бундан аввалроқ Ҳиндистон продюсерлари ассоциацияси покистонлик актёрларга Болливудда ишлаш ман этилишини эълон қилганди.
Икки давлат ўртасидаги муносабатлар террорчилар 18 сентябрь куни Кашмирда ҳинд ҳарбийларига ҳужум қилиб, 18 кишини ўлдирганидан сўнг таранглашди. Ҳиндистон томони бунда Покистонни айблади. Мазкур ҳодисадан сўнг назорат чизиғида бир неча бор отишмалар юз берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради