Apple компанияси октябрь ойида App Store ресурсидан кераксиз ва қоидаларга жавоб бермайдиган 47 300 та иловани ўчириб ташлаган. Ушбу кўрсаткич компания 2016 йилда бир ой мобайнида дўкондан ўчирган иловалар миқдоридан 3 марта кўпроқдир (одатда, Apple ойига 14 мингта иловани ўчирарди).
Энг кўп иловалар “Ўйинлар” бўлимидан ўчирилган бўлиб, жами олиб ташланган иловаларнинг 28 фоизини ташкил қилган. Кейинги ўринларни “Кўнгил очиш” (8,99 %), “Китоблар” (8,96%) ва “Таълим” (7%) бўлимлари эгаллаган. Ўчирилган иловаларнинг қарийб ярми 2015 йилнинг май ойидан бери янгиланмаган.
Apple’нинг таъкидлашича, App Store’да ҳар ҳафта тахминан 100 мингга яқин янги ва янгиланган иловалар пайдо бўлади. Дўкондаги иловаларнинг жами сони 2 миллион атрофида. 2020 йилга бориб ушбу миқдор 5 миллионга етиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади