Хитойнинг арзон нархли ва кучли техник параметрларга эга смартфонлар ишлаб чиқарувчи Meizu компанияси 2014 йилда ўзининг илк планшетини тақдим этиши керак эди. Бироқ номаълум сабабларга кўра фирма планшетлар тайёрлашни орқага суриб келди.
Яқинда компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича вице-президенти Янг Ян Flyme интерфейсига бағишланган конференцияда Meizu планшетлар учун мазкур дастур версиясини яратаётгани ҳақида сўз юритган эди.
IXBT сайтининг ёзишича, Meizu бундан бир муддат илгари Хитойдаги энг машҳур микроблог – Weibo ресурсида ўзининг планшетларга ажратилган саҳифасини очган. Саҳифанинг биринчи постида планшетларга мўлжалланган Flyme OS тизери ўрин олди.
Ҳозирча Meizu чиқарадиган планшетлар борасида қўшимча тафсилотлар маълум қилинмаган. Тахминларга кўра, улар Meizu X смартфони билан биргаликда намойиш этилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди