Samsung компаниясининг янги ақлли телевизорларида Google Chromecast сервисига ўхшаган янги функция пайдо бўлади, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Янги функция Samsung Smart View иловасида кўзда тутилади ва бевосита смартфондан турли сервисларда очилган онлайн видеоларни жонли тарзда телевизор экранига узатишга хизмат қилади. Ҳозирда Smart View иловаси орқали телефон хотирасида сақланган видео, мусиқа ва расмларни телевизорга узатса бўлади.
Ушбу илованинг iOS дастури учун чиқарилган янги версиядан олинган скриншотлар мазкур янги имкониятдан дарак бермоқда. Скриншотларда YouTube, Amazon Prime Video ва Hulu каби видеохостинг иконкаларини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, илова смартфондан дистанцион пульт сифатида фойдаланиш имкониятини ҳам беради. Бундай янги функцияга эга телевизорлар тез орада CES 2017 кўргазмасида тақдим этилиши кутилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради