Ноябр ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади, деб хабар беради Diydoraziz.
Хўжалик бекаларининг маошларига энг кам ойлик иш ҳақининг 25%и миқдорида устама қўшилади.
Ўттиз фоизлик устамалар уларда ишлаш ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналарига тенглаштирилган муассасаларнинг бош врачи, бош врач ўринбосари ва олий маълумотли мутахассисларга берилади.
Ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналари ходимларига энг кам ойлик иш ҳақининг 15%и миқдорида устама тўланади.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси ходимларига турли миқдорда устамалар тўланади. Муассасаларнинг раҳбари, раҳбар ўринбосари ва олий маълумотли мутахассислари (Тиббий-санитария бирлашмаси аппаратида штатда турувчи ходимлардан ташқари) 15 фоизлик устамага эга бўлишади. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси муассасаларининг қолган ходимларига 10 фоизлик устамалар берилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади