6 472
Шварценеггер Трампнинг президентлик билан бирга продюсерлик қилиш фикрини қўллаб-қувватлади
Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг NBC каналида намойиш этиладиган The Celebrity Apprentice реалити-шоусида ижрочи продюсер вазифасини бажаришини қўллаб-қувватлади, деб хабар берди “Даракчи” нашри.
Кўрсатувда Арнольд Шварценеггернинг ўзи бошловчилик қилади.
Илгари Трамп президент бўлиб сайланганига қарамай, реалити-шоунинг ижрочи продюсери вазифасида қолиши ҳақида хабар берилганди. Трамп 2004 йилдан бери мазкур кўрсатувнинг ижрочи продюсери ва бошловчиси вазифасини бажариб келган. Шоунинг рейтинги юқори бўлиб, уч маротаба “Emmy” мукофотини қўлга киритган.
Шварценеггер буни “шунчаки бизнес” деб атади, чунки унинг ўзи ҳам Калифорния штати губернатори вазифасида ишлаётганда “Терминатор” фильми учун гонорар олган. У Трампнинг ўрнига бошловчилик қилиш гарданига “юксак масъулият” юклашини маълум қилди.
Октябрь ойида Шварценеггер республикачилар томонидан президентликка номзоди қўйилган Дональд Трампни сайловда қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди?
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади
Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар