АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник иқтисодий ўсиш ва табиатни асраш ўртасида мувозанатни топиш муҳимлиги ҳақида гапирди.
Тошкентда АҚШ мустақиллигининг 248 йиллигига бағишлаб ташкил қилинган тадбирда нутқ сўзлаган дипломат атроф-муҳитни асрашга оид америкача анъанага тўхталди.
«Бугунги тадбиримиз бизга севимли бўлган АҚШ миллий боғлари мавзусига бағишланиб, уларнинг биринчиси бундан 150 йилдан ортиқ аввал ташкил этилган. Ҳар йили 330 миллиондан ортиқ америкалик ва чет эллик сайёҳ Йосемите, Йеллоустон, Гранд Каньон ва бошқа кўплаб боғларимизда муҳофаза этиладиган бетакрор табиат гўзаллигидан баҳраманд бўлади. Дарҳақиқат, ёз ойларида оилангиз билан машинада миллий боғларни зиёрат қилиш мақсадида сафарга отланишдан ҳам ортиқроқ америкача анъана мавжуд эмас», – дейди АҚШ элчиси.
Таъкидланишича, оддий, аммо инқилобий ғоя бўлмаганда, боғларни бугунга қадар сақлаб қолиш ҳам имконсиз бўлур эди.
«Бу ғояга кўра, ушбу ҳайратомуз манзаларалар имтиёзларга эга озчилик учун эмас, балки ҳамма учун бирдай тегишли бўлган хазинадир. Президент Франклин Рузвельт мазкур ғояга мана бундай ажойиб таъриф берган эди: «Бизнинг миллий боғларимиздан ҳам ортиқроқ америкача ҳеч нарса йўқ... Миллий боғлар ортидаги асосий ғоя шуки, мамлакат халққа тегишлидир». Албатта, бу боғларни барпо этиш осон бўлмади. Экологлар ва табиатни муҳофаза қилувчилар ёғоч, тоғ-кон саноати, энергетика ва бошқа манфаатдорлар билан баҳслашдилар ва охир-оқибат ғалаба қозондилар», – деди дипломат.
Ушбу қадрият замирида ер ҳам худди эркинлик каби қадрланиши, ҳимоя қилиниши ва ҳамма учун очиқ бўлиши керак деган ғоя ётади. Яъни қўриқхоналар табиат мўъжизаларини сақлаб қолмай, демократиянинг ҳам ўзига хос рамзи саналади.
АҚШ элчиси айни пайтда Ўзбекистонда ҳам табиатни асраш ҳаракати фаоллашаётганига эътибор қаратди.
«Ўзбекистон ватандошлари боғларни кўпайтириш ҳамда ўзлари нафас олаётган ҳаво ва ичадиган сувни муҳофаза қилишни тарғиб қилмоқда. Иқтисодий ўсиш ва табиатни асрашга бўлган эҳтиёжни мувозанатлаш осон эмас. Бунда нафақат ҳукумат, балки фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва ватандошларнинг ҳам фаол иштирок этиши зарур. Гап Ўзбекистон ҳақида бўладими ёки Қўшма Штатлар ҳақида бўладими, халқларимиз ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тегишли сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиш эркинлигига эга бўлсалар, мамлакатларимиз янада кучлироқ ва атроф-муҳитимиз янада хавфсизроқ бўлиши аниқ», – дея хулоса қилди элчи Жонатан Ҳеник.
«Украина, Исроил ва Ғазодаги бегуноҳ эркаклар, аёллар ва болаларга нисбатан қўлланаётган терроризм ва зўравонликка чек қўйилиши зарур”лигини таъкидлаган дипломат «демократиянинг ўзи каби парвариш этилиши, ҳимоя қилиниши ва асраб-авайланиши керак бўлган боғлар»дан илҳом олишга чақирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди