Америка Кубоги–2016. Бразилия термаси Перуга мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-06-2016 | 10:13 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Июн 2016 года
662

Америка Кубоги–2016. Бразилия термаси Перуга мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди

Америка Кубоги–2016. Бразилия термаси Перуга мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди

Америка Кубоги–2016 мусобақасининг “В” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Бразилия ва Перу ўртасидаги учрашув якунланди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, перуликлар фойдасига ҳал бўлди. Бу ҳақда "Fut.uz" хабар берди.

Учрашувдаги ягона голни 75 дақиқада Перу аъзоси Руидиас киритди.

Айнан шу гол эвазига Перу 7 очко тўплаган ҳолда гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва чорак финалга чиқди. Бразилия учун эса мусобақа ўз поёнига етди.

Америка Кубоги–2016. “В” гуруҳи, 2-тур

Бразилия – Перу 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 75 Руидиас.
Бразилия – Алиссон, Миранда, Филипе Луис, Дани Алвес, Жил, Элиас, Ренато Аугусто, Лукас Лима, Виллиан, Коутиньо, Габриэл (Халк, 72).
Перу – Гальесе, Рамос, Трауко, Корсо, Родригес, Вильчес, Бальбин (Йотун, 46), Куэва (Тапия, 90), Флорес (Руидиас, 64), Герреро, Поло.
Огоҳлантиришлар: Лукас Лима (72), Ренато Аугусто (88), Йотун (90).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru