“Арсенал” раҳбарияти янги футболчиларни сотиб олишга маблағ ажратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Арсенал” раҳбарияти янги футболчиларни сотиб олишга маблағ ажратди

“Арсенал” раҳбарияти янги футболчиларни сотиб олишга маблағ ажратди

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси раҳбарияти трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни сотиб олиш учун маблағ ажратганлигини маълум қилди.

Эндиликда клуб устози Арсен Венгер яна 70 миллион евро миқдорида маблағ сарфлай олади. Бунга қадар клуб 50 миллион еврони ишлатиб бўлганди.

Ҳозирда Венгер жамоага бир нафар ҳужумчи ва ҳимоячини таклиф қилишни режалаштирган. Шу ўйинчиларни сотиб олиш учун жамоа раҳбарияти 70 миллион евро беришга рози бўлган. Хабарларга кўра, “тўпчилар” яқин орада Александр Лаказетт ва Шкодран Мустафилар билан келишувга эришиши кутилмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru