Буркина-Фасо ҳамда Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик жараёни бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Буркина-Фасо ҳамда Сурияга қарши ўйинларга тайёргарлик жараёни бошланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан олдин Тошкентда навбатдаги йиғинини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Сурияга қарши ЖЧ-2018 3-босқич 1-тур ўйинига тайёргарлик жараёни доирасида 24 август куни Тошкентда Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян мазкур ўйинга аввалроқ хабар берилганидек жами 24 нафар футболчини чақирган.

Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентга Сурия терма жамоасига қарши саралашнинг илк тур ўйинига тайёргарликни давом эттиради. Хорижда тўп сураётган бир қатор легионер футболчилар ҳам Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг терма жамоа ихтиёрига келиб қўшиладилар.

Таъкилаш жоиз, Буркина-Фасога қарши ўйинга чиқарилган чипталар 20 августдан бошлаб сотувга чиқарилди. Мазкур чипталарни ўйин бўлиб ўтадиган “Пахтакор” стадионига қарашли кассалардан харид қилиш мумкин.

Ўзбекистон ҳамда Буркина-Фасо терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 24 август куни Тошкентдаги Пахтакор стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 20:00га белгиланган.

 

Манба: fut.uz  

 


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru