Санжар Турсунов «Ворскла» билан сафарда «Динамо» Киевни енгишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Санжар Турсунов «Ворскла» билан сафарда «Динамо» Киевни енгишди

Санжар Турсунов «Ворскла» билан сафарда «Динамо» Киевни енгишди

Украина чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Динамо" Киев ҳамда "Ворскла" жамоалари ўртасидаги учрашувга якун ясалди.

Ушбу учрашувда "Ворскла" 0:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Учрашув меҳмонларнинг устунлиги остида бошланди ва бу устунлик ўйиннинг 15-дақиқасида Юрий Коломоец томонидан киритилган гол билан ҳисобда ўз аксини топди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими ўрталарида, аниқроғи 70-дақиқада яна ўша Коломец рақиб дарвозасини ишғол этди ва жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлаб қўйди. Шу тариқа "Ворскала" сўнги беш йилликда илк бор сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди.

Аввалроқ ҳамюртимиз Санжар Турсунов Қатарнинг "Ум-Салал"идан "Ворскла"га кўчиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун у учрашув қайдномасига киритилди ва ўйинда заҳирадан майдонга тушди.

"Динамо" — "Ворскла" 0:2
Голлар: Коломоец, 15, 70
Динамо: Шовковский — Морозюк, Силва, Вида, Антунеш — Гармаш, Корзун (Федорчук, 73), Буяльский (Гладкий, 66) — Ярмоленко, Мораес, Громов (Гусев, 58)
Ворскла: Непогодов – Пердута (Турсунов, 72), Дитятьев, Пилявский, Ребенок — Кравченко, Чеснаков — Кобахидзе, Ткачук, Бартулович – Коломоец (Загорулько, 84)
Огоҳлантиришлар: Мораес, Ярмоленко – Кравченко, Чеснаков.

Манба: Sports.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru