Пакьяо: Боксга тушмаганимдан бери ёлғизланиб қолдим » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Пакьяо: Боксга тушмаганимдан бери ёлғизланиб қолдим

Пакьяо: Боксга тушмаганимдан бери ёлғизланиб қолдим

Профессионал бокс бўйича жаҳоннинг саккиз вазн тоифасида чемпиони Мэнни Пакьяо боксчилик фаолиятини тугатиш қарорини ўзгартирди. У, рингдан ташқари жуда зерикканини тан олган.

"Мен боксни соғиндим. Мен бокс оламида ўсдим. Рингга чиқмаганимдан бери ўзимни ёлғиз ҳис қилаяпман. Бокс – менинг ҳис-ҳаяжонимдир.

Мен Варгасни камситмоқчи эмасман. У чемпион ва мен ҳар доим рақибларимни кучли боксчи деб билганман", - дея Пакьяо сўзларини келтиради "Кун" нашри.

Хабарларга кўра, Пакьяо шу йилнинг 5-ноябрида илк ўрта вазн тоифасида WBO таснифи бўйича жаҳон чемпиони Жесси Варгас билан рингга чиқади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru