Карим Бензема: Журналистлар футболни тушунмайдилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-03-2015 | 17:28 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Март 2015
860

Карим Бензема: Журналистлар футболни тушунмайдилар

Карим Бензема: Журналистлар футболни тушунмайдилар

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема мухлислар ва матбуот танқидига эътибор қаратмаслигини билдирди.

"Реал"га ўтар экансан, бундай ҳолатларга тайёр туришинг керак. Бу ўринда ҳеч қандай хатога ўрин йўқ. Ҳатто биттагина нотўғри пасга ҳам. Аввалига қийин бўлади, аммо тажрибанг ортиб борар экан, бунга кўникасан.

Танқидлар кўпроқ оиламга таъсир қилади. Чунки улар менинг асосий мухлисларим ва матбуотда ёзилаётган нарсаларга эътибор қаратдилар. Мен эса бунга муҳтож эмасман. Журналистлар шарҳ ёзишлари мумкин, аммо улар футбол ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Чунки ҳеч қачон профессионал тарзда футбол ўйнамаганлар.

Кимдир мени "буюк футболи" деб аташига ҳам муҳтож эмасман. Мен ўз қадримни ўзим яхши биламан ва ўз устимда ишлашда давом этмоқдаман", - дейди Бензема.

Манба: www.uff.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru