13:00 / 22.09.2016
5 944

Фото: Паралимпиячиларга совға қилинадиган Malibu автомобиллари ўз соҳибларини кутмоқда

Фото: Паралимпиячиларга совға қилинадиган Malibu автомобиллари ўз соҳибларини кутмоқда

Рио—2016 Паралимпиадасидан юксак натижалар билан қайтиб келган Ўзбекистон делегацияси вакилларига пул мукофотларидан ташқари автомобиллар ҳам совға қилинади, дейилади "Кун" нашрида.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати турнирда совриндор бўлган спортчиларга бериладиган Malibu автомобиллари суратларини намойиш қилди.









Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларида 32 нафар спортчи билан иштирок этиб, 31 та медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш тўғрисида қарор эълон қилинганди.

Унга кўра, олтин медаль олган паралимпиячиларга 200 минг доллар, кумуш медаль олган паралимпиячиларга 100 минг доллар, бронза медаль олган спортчиларга эса 75 минг доллар миқдоридаги пул мукофотлари тайинланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фото: Паралимпиячиларга совға қилинадиган Malibu автомобиллари ўз соҳибларини кутмоқда