00:03 / 16.11.2016
6 373

Бабаян «Қовун тушуриш» тактикасига содиқ қолди

Бабаян «Қовун тушуриш» тактикасига содиқ қолди

Бугунги Ўзбекистон ва Жанубий Корея учрашувидан кейин юрак хуружи тутиб тез ёрдам чақирганлар, «Онамдан қолган тош ойна қани»-дея жахл отига минганлар сон мингталаб топилса керак. Яна неча минг киши асабни асраш мақсадида футболдан воз кечган бўлса ажаб эмас. Футбол спорт тури эмас, бизнинг ишқибозлар учун умрнинг заволига айланиб улгурди.

Бабаяннинг эса асабларига қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Аввалги ўйинларнинг савияси Жанубий Корея терма жамоасини юта олмаслигини кўрсатиб турарди. Лекин, мураббий ўз тактикасига содиқ қолди. Қайси тактика дейсизми?

Шу пайтгача Бабаяннинг «бизнинг тактика» деган сўзларига тушунмас эдим. «Бизнинг терма жамоа тактикаси борми ўзи?» — деган фикр келарди хаёлга. Энди англаб етдим.

Бизнинг тактика оддий. Рақибнинг камчилигидан фойдаланган ҳолда амаллаб бир гол киритиб, кейин майдонда писта чақиб юрсак ҳам бўлаверади.
Ўзимиздан кучсиз жамоани ютиб, олди-қочди гап билан мақтанамиз. Кучли ёки ўртача жамоага ютқазиб оби-ҳаво ёки бошқа арзимаган вазиятларни баҳона қиламиз. Терма жамоа мураббийининг ана шу тактикаси билан шу жойгача келдик, бундан буёғига ҳам ундан воз кечмасак керак.

Тактиканинг давоми эса оддий: «Кейинги, кейинги жаҳон чеммпионатларига чиқишни умид қилиб қолаверамиз.»

Абдураҳмон

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бабаян «Қовун тушуриш» тактикасига содиқ қолди