Равшан Эрматов дунёнинг энг яхши ҳакамлари бешлигидан жой олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
06-01-2015 | 22:43 ZAMIN.UZ / Спорт / 06 Январ 2015
953

Равшан Эрматов дунёнинг энг яхши ҳакамлари бешлигидан жой олди

Равшан Эрматов дунёнинг энг яхши ҳакамлари бешлигидан жой олди

Футбол тарихи ва статистикаси бўйича халқаро рейтинг (IFFHS) ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов номини 2014 йилнинг яхши ҳакамлари бешталигидан иборат рўйхатга киргизди, деб хабар бермоқда «kun.uz».

Ушбу рўйхатда Равшан Эрматовдан юқорида италиялик Никола Риццоли, англиялик Ховард Уэбб, германиялик Феликс Брих ва голландиялик Бьорн Кейперс номларини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 2014 йилнинг ёз ойида Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 4та ўйинда ҳакамлик қилди ва ўзининг бу борадаги кўрсаткичини 9тага ошириб, жаҳон рекордини ўрнатди (У 2010 йил ЖАРда ўтган мундиалда 5та ўйинни бошқариб борган). Шунингдек, бу ҳакам 5 марта (2008, 2009, 2010, 2011 ва 2014) “Осиёнинг энг яхши ҳаками” деб тан олинган.

Фото: uzreport.uz / kun


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru