273
Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди
Кеча, 5 май куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 1 ёшли қиз дарахт қулаши оқибатида тагида қолиб вафот этган эди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Текширишда сув қувурларини таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ишчилар хавфсизлик чораларига риоя қилмасдан, махсус техника ёрдамида қазиш ишларини олиб боришлари оқибатида бир туп дараҳтнинг илдизи очилганлиги ва ўз вазнини кўтара олмай йиқилганлиги аниқланган.
Ўз навбатида, воқеа содир бўлган ҳудудда таъмирлаш ишларини олиб борган Veolia Energy Tashkent компанияси ҳалок бўлган қизнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ва «мазкур оилага ҳар қандай ёрдамни тақдим этишга тайёрлиги»ни билдирган.
«Бу фожиали йўқотиш ва ҳеч бир сўз билан ифода этиб бўлмас мусибат эканлигини англаймиз. Қизалоқ оиласига чуқур таъзиямизни билдирамиз.
Айни дамда компаниямиз кенг қамровли текширув ишларини олиб бормоқда ва масъул шахсларга нисбатан чоралар кўради, шунингдек, иш жараёнларига, шу жумладан таъмирлаш ишларига ўзгартиришлар киритади», – дейилади компания муносабатида.
Қайд этилишича, компания, эндиликда дарахтлар ва бошқа кўп қаватли обектлар яқинида иш олиб борилганда, амалдаги меъёрларда назарда тутилганидан каттароқ майдонни тўсиб қўйиш ҳамда хавфли зонанинг периметри атрофида одамларнинг киришини чеклаш учун ишчи ходимларни жойлаштириш чораларини кўради.
«Бундан ташқари, агар ишлар потенциал хавфли объектлар (қуруқ дарахтлар, эскирган иншоотлар ва бошқалар) яқинида амалга оширилса, тайёргарлик тадбирларини ўтказиш учун махсус хизматлар жалб қилинади (қуруқ дарахтларнинг шохларини кесиш, беқарор иншоотларни демонтаж қилиш, ва бошқалар)», – дейилади расмий муносабатда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди