Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Умуман ўйинни 2 қисмга ажратиш мумкин. Биринчи бўлимни ҳамма кўрди. Тезкор гол руҳан таъсир қилди деб ўйлайман. Бундай вазиятга тушганда бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилиш керак. Иккинчи бўлимда жамоа ҳужумкор ва агрессив ўйин кўрсата олишини исботлади. Ҳамма нарса руҳий ҳолатга бориб тақалмоқда. Битта ўйинн ютиб олсак барчаси изига тушиб кетади", - дейди Зейтуллаев.
- Жамоа таркибидаги ҳимоя ва бошқа чизиқларда рақобат йўқ. Рақобат футболда муҳим аҳамият касб этади. Таркибда рақобат йўқлиги қанчалик муаммо туғдирмоқда?
- Ҳозир ҳимоячилар ҳақида гапириш нотўғри. Бу ерда эътиборни бошқа жойга қаратиш керак. Ғалабани бутун жамоа қўлга киритганидек, мағлубиятни ҳам бутун жамоа бош мураббий билан бирга қабул қилади. Демак мен ва штаб қаердадир хато қилдик. Йигитларнинг кўзида катта иштиёқ кўриниб турибди. Уларни собиқ футболчи, мураббий сифатида тушунаман. Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак. Бундай вазиятларда ҳар бир футболчи ва мураббий жавобгарликни зиммасига олиши керак.
- Жамоада айнан қайси камчиликларни бартараф этиш керак деб ҳисоблайсиз?
- Ўтган 2 ҳафтада жуда яхши шуғулландик. Бугун "Сурхон" устидан ютишимизга ишонгандим. "Сурхон" биринчи бўлимда жуда сифатли футбол кўрсатди. Барча позицияларни ёпди ва қарши ҳужумга ўтди. Мураббийлар штаби билан бирга ўйин тасвирини кўриб чиқамиз. Хатоларни таҳлил қиламиз. Жон сақлаш учун курашишда давом этамиз.
Футболчилар айни пайтдаги вазиятни ҳис қилиб турибди. "Бунёдкор"да доим босим бўлади. Барча жавобгарликни бўйнимга оламан. Майдонга ҳеч ким ютқазиш учун чиқмайди. Футболчиларда характер бор ва ишонаманки биргаликда қийин ҳолатдан чиқиб кетамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди