Луи ван Гал ёзги трансферлар вақтида ижодкор яримҳимоячи сотиб олинишини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-02-2015 | 11:34 ZAMIN.UZ / Спорт / 16 Феврал 2015
820

Луи ван Гал ёзги трансферлар вақтида ижодкор яримҳимоячи сотиб олинишини маълум қилди

Луи ван Гал ёзги трансферлар вақтида ижодкор яримҳимоячи сотиб олинишини маълум қилди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Луи ван Гал ўзининг ёзги трансферлар бўйича режаларини маълум қилди.

“Биз ёзда ҳужумларни ташкил эта оладиган футболчи сотиб олишимиз керак. Айниқса, ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришимиз керак”, – дейди Луи ван Гал.

Маълумот учун, айни пайтда “қизил иблислар” сафида бундай вазифаларни Ди Мария ва Аднан Янузай бажаради.

Мураббийнинг фикрича, бу футболчилар барча ўйинларда ҳам тўлиқ куч билан ҳаракат қила олмаслиги туфайли улар билан алмашиб майдонга тушувчи футболчилар олинади.

“Фалькао ва ван Перси ҳам ўйинни яратувчи футболчилар ҳисобланади. Лекин майдонда бундай футболчилардан яна кўпроғи бўлиши керак”, деб қўшимча қилиб ўтади голландиялик мураббий.

Манба: www.kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru