Facebook фаол бўлмаган фойдаланувчиларнинг лайкларини ўз саҳифаларидан ўчириб ташлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook фаол бўлмаган фойдаланувчиларнинг лайкларини ўз саҳифаларидан ўчириб ташлайди

Facebook фаол бўлмаган фойдаланувчиларнинг лайкларини ўз саҳифаларидан ўчириб ташлайди

Facebook ўзининг блогида ижтимоий тармоқ брендлар саҳифаларида лайкларни ҳисоблаш тамойилини ўзгартиришни режалаштираётганини маълум қилди – ижтимоий тармоқ эндиликда аккаунтлари фаолсизлаштирилган фойдаланувчиларнинг лайкларини ҳисобга олишни тўхтатади.

Бу янги ўзгариш фойдаланувчилар томонидан фаолсизлаштирилган ва фойдаланувчиларнинг фаолсизлиги туфайли ўчириб ташланган аккаунтларга тааллуқли бўлади. Бундан ташқари, барча фаол бўлмаган профиллар брендлар саҳифасидан ўчириб ташланади. Бироқ аккаунти ўчириб ташланган фойдаланувчи ижтимоий тармоққа қайтса, унинг барча лайклари тикланади.

Шу тариқа ташкилотларда ўзларининг аудиторияси ҳақида аниқ тасаввур бўлади, деб ҳисоблайди Facebook.

Компаниянинг хабар беришича, бу ўзгаришлар яқин ҳафталар ичида амалга оширилади. Facebook саҳифаларнинг эгалари фойдаланувчиларнинг камайганинини сезишлари мумкинлигини айтиб ўтмоқда, бироқ ижтимоий тармоқнинг фикрича, бу ўзгариш уларнинг бизнеслари учун янада фойда беради.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru