Galaxy A3 (2017) Bluetooth сертификациядан ўтказилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Galaxy A3 (2017) Bluetooth сертификациядан ўтказилди

Galaxy A3 (2017) Bluetooth сертификациядан ўтказилди

terabayt cайтининг маълум қилишича, Galaxy A3 (2017) модели Ҳиндистоннинг импорт/экспорт операцияларига мўлжалланган Zauba сайтида пайдо бўлган. Модель айни пайтда Bluetooth Special Interest Group (SIG) томонидан сертификатланмоқда.

Афсуски, Bluetooth SIG смартфондаги мазкур модулга тегишли ахборотлардан ташқари бошқа техник параметрларни ошкор этмайди. Бироқ биз моделнинг қандай дизайнга эга бўлишини Android Authority сайтида эълон қилинган Galaxy A5 (2017) суратларига қараб билишимиз мумкин.

Ҳозиргача интернет тармоғида пайдо бўлган тахминларга кўра, Galaxy A3 (2017) саккиз ядроли 1,5 ГГц частотада ишлайдиган процессор, 4,7 дюймли HD аниқлигидаги AMOLED экран, 2 ГБ тезкор хотира билан жиҳозланиши мумкин. Камера сенсорларининг аниқлиги – 12МП/8МП. Модель Android Marshmallow базасида ишлайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru