Хабарингиз бор Zamin.uz сайти «MIT.UZ – Миллий интернет танлови»да иштирок этаётган эди.
Танловнинг расмий сайтида ёзилишича сайтимиз (Zamin.uz) «Энг яхши янгиликлар сайти» номинацияси бўйича 72 та сайт орасидан сараланиб финалчиси этиб белгиланибди. Демак, биз финалдамиз!
Танловнинг ғолибларни тақдирлаш маросими жорий йилнинг 12 декабрь санасида ўтқазилиши ва ғолиблар номи тақдирлаш маросимидан 3 кун олдин эълон қилиниши ҳақида ташкилотчилар хабар бердилар.
Танлов ҳақида қисқача:
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан қатор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган “MIT.UZ – миллий интернет танлови”да 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган мингдан ортиқ интернет сайт муаллиф ва ишлаб чиқувчилари қатнашди.
Танловда UZ доменидаги веб-ресурслар танлаб олинди. Финал иштирокчиларининг ижодий ишлари ўнта асосий ва олтита қўшимча номинатсиялар бўйича сараланди.
2013-2016-йилларда танловда жами 4449 нафар йигит-қизлар иштирок этди. Шуниси эътиборлики, танлов қатнашчиларининг ишланмалари ўтган йилларникига қараганда анча сифатли ҳамда техник жиҳатдан юқорилаб боришини кузатиш мумкин. Тақдим этилган сайтларнинг 784 таси жорий йилда ишга туширилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради