Тошкентда Motorola Moto 360 ақлли соати 1,4 млн сўмдан сотила бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда Motorola Moto 360 ақлли соати 1,4 млн сўмдан сотила бошлади

Тошкентда Motorola Moto 360 ақлли соати 1,4 млн сўмдан сотила бошлади

Тошкентда Motorola компаниясининг Moto 360 смарт-соати сотила бошлади. Бу ҳақда «Mobinfo.uz»'га асосланиб "Daryo.uz" хабар бермоқда. Ушбу қурилма дунёда 2014 йил сентябридан сотувга чиққан бўлишига қарамай, шу пайтгача у пойтахт бозорларида кўриниш бермаган эди.

Motorola Moto 360 айлана шаклидаги 1,56 дюймли ва 320×290 пикселли дисплей, TI OMAP 3 процессори, 320 мА/с сиғимли аккумулятор, 512 Мб тезкор ва 4 Гб ички хотирага эга. Соат Android Wear операцион тизимида ишлайди.

Moto 360 смарт-соатини пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида уч хил рангда 1,4 миллион сўмдан харид қилиш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru