Samsung’нинг Galaxy S6 Edge смартфони расмий савдолари Ўзбекистонда апрель охирида бошланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung’нинг Galaxy S6 Edge смартфони расмий савдолари Ўзбекистонда апрель охирида бошланади

Samsung’нинг Galaxy S6 Edge смартфони расмий савдолари Ўзбекистонда апрель охирида бошланади

Samsung’нинг Galaxy S6 Edge смартфони Ўзбекистонга расман етказиб берилади. Янги қурилманинг расмий савдолари апрель ойи охирида бошланади. Бу ҳақда Mobinfo.uz'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Ҳозирча Тошкентнинг энг йирик мобил техника бозорларида Samsung Galaxy S6 Edge тасвири туширилган реклама постерлари жойлаштириб чиқилмоқда, бироқ қурилманинг расмий нархи маълум қилинганича йўқ.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда Samsung Galaxy S6 смартфони 29 мартдан бери сотилмоқда. Дастлаб уни 3,2 миллион сўмдан таклиф қилишди, сўнг бир ҳафтада унинг нархи 600 минг сўмга арзонлашди. Ҳозирги вақтда қурилма 2,7 миллион сўмдан сотилмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru