2017 йил охиригача Ўзбекистон тўлиқ рақамли телевидениега ўтади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2017 йил охиригача Ўзбекистон тўлиқ рақамли телевидениега ўтади

2017 йил охиригача Ўзбекистон тўлиқ рақамли телевидениега ўтади

2017 йил охирига қадар Ўзбекистон тўлиқ рақамли телевидениега ўтади. Бу ҳақда “Infocom.uz”га таянган ҳолда “Kun.uz” нашри ёзмоқда.

2006 йили Женевадаги ер усти рақамли узатиш бўйича радиоалоқа минтақавий конференцияси доирасида Ўзбекистон рақамли телевединиега босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Рақамли телевидение мамлакатда 2008 йилдан жорий қилина бошланди.

Бу жараён Ўзбекистон президентининг 2012 йил 17 апрелидаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли телеузатишга техник ва технологик ўтиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги қарорига кўра амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатда DVB-T стандартидаги 22 дона рақамли телеведение узаткич ўрнатилган. Улар Ўзбекистон аҳолисининг 54 фоизини рақамли телевидение хизматлари билан таъминлаб келмоқда.

2015 йили ҳукумат томонидан “Ўзбекистон Республикаси ер усти рақамли узатиш тармоғини ривожлантириш” инвестицион лойиҳаси тасдиқланди. У Япония халқаро ҳамкорлик банкининг маҳаллий банклар билан консорциумида амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 73.63 млн долларни ташкил қилади.

Биринчи босқичда (2015-2016) вилоят марказлари ва аҳоли кўп ҳудудларда 90та юқори қувватли рақамли телеузаткичлар ўрнатиш кўзда тутилган. Уларнинг ёрдамида аҳолининг 98 фоизи рақамли телевидение билан таъминланади.

Иккинчи босқичда (2016-2017) узоқ ва аҳоли кам ҳудудларда 404 кам қувватли узаткичлар ўрнатилади. Бунда сунъий йўлдош хизматларига мурожаат қилинади. Иккинчи босқичнинг якунланиши натижасида аҳолининг 100 фоизи рақамли телевидение билан таъминланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru