Beeline II чоракнинг муваффақиятли якуни ҳақида ҳисобот берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline II чоракнинг муваффақиятли якуни ҳақида ҳисобот берди

Beeline II чоракнинг муваффақиятли якуни ҳақида ҳисобот берди

2015 йилнинг II чорак натижалари бўйича Beeline мижозлари базаси 10,3 милион кишини ташкил этди.

6 август куни энг йирик телекоммуникация хизматларининг халқаро провайдерларидан бири VimpelCom Ltd (Beeline савдо белгиси) 2015 йилнинг II чораги учун ўзининг молиявий ва операцион натижаларини эълон қилди.

Шу давр натижалари бўйича Beeline абонентлари сони давр натижалари бўйича 10,3 миллион киши даражасида сақланиб қолди. Бир ойда битта мобил алоқаси абонентига бўлган ўртача ҳисоб – 12 819 сўм, январ-март ойларига нисбатан 10% кўп. Бунда, MOU кўрсаткичи (бир ойда битта абонент томонидан фойдаланилган дақиқалар кўрсаткичи) – бир йил аввалги 491 дақиқага нисбатан 553 дақиқани ташкил этди ва чорак мобайнида 12,6% ташкил қилди.

Республика мобил алоқаси етакчисининг соф операцион даромади апрел-июн ойларида 442 миллиард сўмни ташкил этди.

“Абонентлар ишончини сақлаб қолганимиз, биринчи яримйилликнинг асосий натижаси деб ҳисоблайман, – дейди II чорак натижаларини шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Владимир Петров. – Шубҳасиз, бу бутун Beeline гуруҳининг ҳам техник ривожланиш қисми, ҳам мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган меҳнат натижасида эришилади. Янги мосламаларни ҳарид қилиш учун сармояларни йўналтиришда давом этмоқдамиз, айни пайтда компания тармоқ кенгайишининг навбатдаги босқичининг фаол давридадир. Бундан ташқари, яшил технологиялар ва қувватнинг альтернатив манбаларидан фойдаланишни жорий қилиш бўйича режаларни амалга оширмоқдамиз, бу ҳақида батафсил яқин вақт ичида эълон қилинади”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru