Еврокомиссия Samsung`ни товламачиликда айблаши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Еврокомиссия Samsung`ни товламачиликда айблаши мумкин

Еврокомиссия Samsung`ни товламачиликда айблаши мумкин

Европа комиссияси синов лабораториясининг Samsung телевизорларида ёлғон маълумотлар берувчи қурилмалардан фойдаланилгани тўғрисидаги аризасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Guardian'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Дастлабки ариза Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирувчи ComplianTV синов лабораториясидан келиб тушди.

Лаборатория ходимларининг сўзларига кўра, motion lighting технологияси лаборатор синовлар вақтида компания телевизорларида қурилманинг экран ёруғлиги пасайиб, энергия сарфи камайганини кўрсатди. Ҳақиқатда эса телевизорлар икки баробар кўпроқ энергия сарфлаган.

Samsung мазкур айбловни аллақачон инкор қилди. Жанубий Корея компанияси вакилининг таъкидлашича, motion lighting технологияси фақатгина экран ёруғлигини камайтиришга мўлжалланган.

Агарда Еврокомиссия товламачилик ҳолатларини исботласа, Samsung компаниясига йирик миқдордаги жарима хавф солади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • +1
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru