Озодбек НАЗАРБЕКОВ: “Қизим сайловга бораман деб хархаша қилди” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Озодбек НАЗАРБЕКОВ: “Қизим сайловга бораман деб хархаша қилди”

Озодбек НАЗАРБЕКОВ: “Қизим сайловга бораман деб хархаша қилди”

Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтмоқда. “Elections.uz” пресс-клубига бугун санъаткорлар ташриф буюриб, журналистлар билан бугунги жараён ҳақида ўз таасуротлари ва фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашишмоқда.

Darakchi.uz нашри Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековни сухбатга чорлади.

–Озод ака, кайфиятларингиз қандай?

– Кайфиятим аъло. Тўғрисини айтсам бугун ҳаяжондан ухламадим десам ҳам бўлади. Бугун бутун Ўзбекистон учун ҳаяжонли, тарихда қоладиган, Ватанимиз тақдирини ҳал қиладиган кун. Шу сабабдан бир томондан масъулият, иккинчи томондан байрамона кайфият.

Қувонарлиси шундаки, сайлов участкаларида бугунги сиёсий жараённин халқимиз муҳим деб билиб, ёшу-қари бирдек ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзининг ва Ватанининг тақдирига, келажагига бефарқ бўлмаётганлиги, бу эса 25 йил ичида халқимизнинг сиёсий савияси юксалганидан далолат. Бу Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич айтганларидек, “Биз бугун кечаги одамлар эмасмиз” дегани. Ўзини ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган халқ бўлганимиздан яна бир далолат. Бугун яна бир бор халқимиз якдиллик билан яшаётганига гувоҳ бўлдим. Буни нафақат биз, балки ташқаридан келган меҳмонлар бутун дунёдан келган журналистлар ва кузатувчилар эътироф этишяпти. Умуман бугунги сайлов ташкилотчилиги ҳам биз энг ривожланган давлатлар қаторида эканлигимиздан далолат. Бугун ушбу пресс-клубда журналистларнинг тўғридан-тўғри тезкор тарзда равишда фаолият олиб бораётгани демократия йўлида қўйилган самарали қадамларимизнинг яна бир исботи бўляпти.

Бугун эрталаб сайловга тайёрланиб, чой ичиб турсак 10 ёшли қизим менинг ҳам танлаган одамим бор, мен ҳам сайловга бораман, овоз бераман, деб ҳарҳаша қилди. Бу нимдаан далолат, бу болаларимиз ҳам бугунги сиёсий жараёнга бефарқ эмаслигидан далолат.

Эрталаб соат 7 да сайлов участкамга бордим, ҳамманинг юзида байрамона кайфият. Ташқи кўринишлари ҳам байрамона. Оиланинг ҳар бир аъзоси ўз келажаги учун ўз ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи танлаган инсонга овоз беряпти. Фурсатдан фойдаланиб, ҳали овоз беришга улгурмаган юртдошларимни бугунги муҳим воқеада бевосита ўзи иштирокчи бўлишига ва ўзи танлаган номзодга овоз беришга чақирмоқчиман.”
Озодбек НАЗАРБЕКОВ: “Қизим сайловга бораман деб хархаша қилди”


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru