Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов Олма-ота ҳокими Бауржан Байбек билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Олма-ота шаҳри ҳокимияти матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув чоғида томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамалаш масалаларини муҳокама қилишди.
Жорий йилнинг 10 ойида Олма-ота ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларга нисбатан 62 фоизга ўсиб, 200 млн долларни ташкил этгани таъкидланди. Айни вақтда Олма-отада 129та қўшма ва 236та ўзбек корхонаси фаолият олиб бормоқда.
Тошкент ва Олма-ота ҳокимлари учрашувида кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, аҳоли учун тураржойлар қуриш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради