08:20 / 25.04.2024
269

Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди

Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди
Фото: Ministry of Industry & Commerce AFG
Қозоғистон бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин 24 апрель куни Кобулга ташриф буюриб, “Толибон” вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракатининг саноат ва савдо вазирлиги ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

Манбада айтилишича, Қозоғистон делегацияси Кобулга “икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, Афғонистон—Қозоғистон кўргазмаси ташкил этиш ва ишбилармонлик алоқалари бўйича конференция ўтказиш” учун келган. Мамлакатлар ўртасида иқтисодий алоқаларни кучайтиришга урғу берилган.

Олдинроқ Туркманистон делегацияси ҳам “Толибон” билан савдо ва транзитни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун Кобулга келгани хабар қилинган эди. Томонлар ўртасидаги учрашувлар олий даражада ташкил этилган.

Яқин кунларда Кобулда “Толибон”, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги минтақавий алоқа ва савдо ва транзитини ривожлантириш бўйича уч томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Туркманистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ҳали расман “Толибон” режимини тан олмаган бўлса-да, у билан яқин иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатишга хайрихоҳлигини изҳор қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди